Қозоғистонда бугун ҳаво очиқ бўлади

Қазгидромет 27 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: Pixabay

Шимолий-ғарбий антициклон таъсирида Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмида ёғингарчилик бўлмайди.

Атмосфера фронтлари таъсирида фақат мамлакат шимоли ва марказида ёмғир ёғади.

Республикада кечаси ва эрталаб туман тушади, жануб, жануби-шарқ, шарқ ва шимолда кучли шамол эсади.

Қизилўрда маркази, шарқи ва жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради.

Жамбил, Туркистон вилоятларида, Қарағанда вилоятининг жанубида, Улитау вилоятида ёнғин хавфи юқори.

Сўнгги хабарлар