Қозоғистонда бугун доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 480-485 тенгедан сотилмоқда.
Миллий банкнинг 3 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 483,23 тенге.
Россия рублининг ўртача курси - 5,12 тенге.
Евро – 534,74 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 482,7 тенге, сотиб олиш нархи – 484,5 тенге. Евро 533,5-537,3 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада сотиш курси – 480 тенге, сотиб олиш курси – 485 тенге. Евро 531 тенгедан сотилмоқда, харид нархи эса 537 тенге.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,05-5,18 тенгега сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 октябрь кунги кечки савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,86 тенгега ошиб, 483,21 тенгени ташкил этди.
Муаллиф: Алма Муқанова