Қозоғистонда бугун доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 483-489 тенге оралиғида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 14 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 487,37 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,09 тенге.
Евро - 532,94.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 484,9 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 487,7 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 530,5 - 535 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 483 тенге, сотиб олиш нархи - 489 тенге. Евро 527 тенгедан сотилмоқда, 534 тенгедан сотиб олинган.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,00 - 5,10 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 4,88 тенгега пасайиб, 486,86 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова