Қозоғистонда бугун доллар курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 485-491 тенге оралиғида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 18 октябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 487,24 тенге.
Россия рублининг ўртача қиймати - 5,02 тенге.
Евро – 529,34.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 487,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 489,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 537,5 – 532 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 485 тенге, сотиб олиш нархи - 491 тенге. Евро 527 тенгедан сотилмоқда, 533 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 5,00 - 5,11 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,54 тенгега пасайиб, 487,13 тенгени ташкил қилган эди.
Муаллиф: Алма Муқанова