15:51, 15 Сентябрь 2022 | GMT +6
Қозоғистонда буғдой ва ун экспорти учун квоталар олинди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йил 14 сентябрдан бошлаб буғдой ва ун экспортига қўйилган чекловларни олиб ташлади, дея хабар бермоқда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
Тегишли буйруқни Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев имзолади.
Энди Қозоғистон компаниялари буғдой ва унни чет элга чекловларсиз сотишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида буғдой ва ун экспортига квота жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Бироқ жаҳон бозоридаги вазият барқарорлашганидан ва Қозоғистонда ғалла етиштириш прогнози ижобий кўрсаткичидан кейин жорий қилинган квотани олиб ташлашга қарор қилинди.
Бугун республиканинг барча ҳудудларида ўрим-йиғим мавсуми қизғин давом этмоқда.
14 сентябр ҳолатига кўра, республика бўйича 11,3 миллион гектар майдондаги ғалла ўриб олинди, бу – режанинг 69,8 фоизи. Ўртача ҳосилдорлик 12 ц/га.