Қозоғистонда бу йил мактабга борадиган болаларнинг 70 фоизи қозоқ синфини танлаган

None
Фото: gov.kz
ASTANА. Кazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Дархан Қидирали бу йил мактабга борадиган болаларнинг 70 фоизи қозоқ синфини танлаганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

«Өзекті» YouTube лойиҳасига берган интервьюсида вазир бошқа соҳаларда ҳам қозоқ тилига талаб кучайганини айтди.

«Бу йил мактабга борадиган болаларнинг 70 фоизи қозоқ синфини танлади. Нафақат таълим соҳасида, балки ҳар қандай соҳада қозоқ тилига талаб кескин ортиб бораётганини кўрамиз. Умуман олганда, ҳозирда қозоқ тили мамлакатдаги турли этник гуруҳлар вакиллари орасида трендга айланган. Бугунги кунда ахборот соҳаси аудиториясининг ўртача 85 фоизи миллий тилдаги маҳсулотларни истеъмол қилади. 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар интернетда қозоқ тилидаги контентнинг 70 фоиздан ортиғини қидирган», — деди тармоқ раҳбари.

Сўнгги хабарлар