Қозоғистонда бу йил кўп болали оилаларга қанча тенге нафақа берилди

кўп болали оилалар
Фото: gov.kz.

Йил бошидан буён кўп болали оилаларга жами 376,6 миллиард тенге нафақа тўланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

“Йил бошидан буён кўп болали оилалар учун бериладиган давлат нафақалари билан 540,8 минг оила қамраб олинди, уларга жами 376,6 млрд тенге тўланди. Жумладан ноябрь ойида 557,3 минг оилага 37,2 миллиард тенге нафақа тўланди.

4 ёки ундан ортиқ вояга етмаган ёки 23 ёшгача бўлган кундузги талаба болалари бўлган оилалар, даромадидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасига мурожаат қилишлари мумкин”, - дейилади вазирлик хабарида.

Тўлов миқдори болалар сонига қараб ҳисобланади. Бунда:

- 4 нафар бола учун - 16,03 бир ойлик ҳисоб-китоб миқдори (БҲМ) ёки 55 304 тенге;

- 5 болага - 20,04 БҲМ ёки 69 138 тенге;

- 6 болага - 24,05 БҲМ ёки 82 973 тенге;

- 7 болага - 28,06 БҲМ ёки 96 807 тенге;

- 8 болага ва ундан кўп боласи бор оилаларга - ҳар бир болага 4 БҲМ миқдорида ёки 13 800 тенгедан.

Эслатиб ўтамиз, кўп болали оилаларга давлат нафақаси, уларнинг даромадларидан қатъи назар, 2020 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларида кўзда тутилган учта асосий йўналиш доирасида жорий этилган эди.

2023 йил 1 январдан бошлаб кўп болали оилалар учун давлат нафақалари миқдори 8,5 фоизга ошди.

Сўнгги хабарлар