Қозоғистонда бу йил кўп болали оилаларга 116 млрд тенге миқдорида нафақа берилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Йил бошидан буён кўп болали оилалар 116,9 млрд тенге нафақа олди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Меҳнат вазирлигига асосланиб.
None
None

2021 йил январидан май ойигача кўп болали оилаларга бериладиган умумий қиймати 116,9 млрд тенге давлат нафақалари билан 443,2 минг оила таъминланди. 2021 йил май ойида ушбу турдаги нафақани 445,7 минг оила, жами 24,1 млрд тенге олди.

Биргаликда яшайдиган 4 ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандлари бор ёки 23 ёшга тўлмаган кундузги талабалари бор оилалар ушбу давлат нафақасини олиш учун даромадидан қатъи назар мурожаат қилишлари мумкин.

Тўловлар миқдори болалар сонига қараб тақсимланади: 4 болага - 46 760 тенге, 5 болага - 58 457 тенге, 6 болага - 70 154 тенге, 7 болага - 81 852 тенге, 8 болага - 93 344 тенге, 9 та болага - 105 012 тенге, 10 болага - 116 680 тенге, 11 болага - 128 348 тенге, 12 болага - 140 016 тенге, 13 болага - 151 684 тенге, 14 болага - 163 352 тенге, 15 болага - 175 020 тенге, 16 болага - 186 688 тенге.

Шуни таъкидлаш жоизки, Қозоғистонда кўп болали оилаларга уларнинг даромадларини ҳисобга олмаган ҳолда бериладиган янги давлат нафақаси 2020 йил 1 январдан бошлаб кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг учта асосий йўналишлари доирасида жорий этилди.

Сўнгги хабарлар