Қозоғистонда британия бизнеси учун қулай сармоявий шароитлар мавжу - мутахассис

сотрудничество казахстана и великобритании
Фото: из открытых источников

ASTANA. Kazinform - Британия бизнеси учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ўзаро савдони ривожлантириш Буюк Британиянинг Қозоғистон билан ўзаро ҳамкорликдаги асосий устувор йўналиши ҳисобланади, деди Линкольн университети халқаро сиёсат профессори Рико Айзекс Kazinform агентлиги мухбири билан суҳбатда.

“Британия ҳукумати Марказий Осиё билан барқарор ривожланишнинг ўзига хос мақсадлари объективи орқали ҳамкорлик қилишга интилади, бироқ улар Буюк Британия ҳукуматининг сармоявий имкониятларга бўлган манфаатларига ҳам жуда мос келади”, - деди Линкольн университети халқаро сиёсат профессори Рико Айзекс.

Унинг сўзларига кўра, Буюк Британиянинг Қозоғистон билан ўзаро ҳамкорликдаги асосий устувор йўналиши, биринчи навбатда, британия бизнеси учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ўзаро савдони ривожлантиришдир.

"Brexitдан кейинги шароитда Буюк Британия ҳукумати узоқ вақтдан бери эътибордан четда қолган ҳудудларда фаолроқ ва самаралироқ ишлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда", - деди профессор Айзекс. - Ушбу стратегиянинг кулминацион нуқтаси бу йил бўлиб ўтадиган C5+1 форматидаги (минтақанинг бешта давлати ва Буюк Британия - муҳаррир эслатмаси) режалаштирилган саммит бўлади.

Эксперт Қозоғистонда британия бизнеси учун қулай сармоявий шароитлар мавжудлигини қайд этади.

"Қозоғистон Буюк Британия билан ўзаро ҳамкорликда марказий рол ўйнашда давом этади, чунки у Британия бизнеси учун энг қулай сармоявий шарт-шароитларга эга", - дейди у.

Рико Айзекс Қозоғистон Республикаси Буюк Британия учун биринчи навбатда муҳим фойдали қазилмаларни барқарор ва ишончли етказиб бериш нуқтаи назаридан муҳим эканини тушунтирди.

Сўнгги хабарлар