Қозоғистонда бозор эгаларини бюджетдан қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилади

ASTANА. Кazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги Савдо қўмитаси раиси Айдар Адилбеков Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакатнинг 3 мегаполисидан бошқа шаҳарлардаги бозорларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми ишга туширилишини маълум қилди.

Қозоғистонда бозор эгаларини бюджетдан қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилади
Фото: Александр Павский/Kazinform

“2024 йил 1 октябрдан Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлигининг Савдо қўмитаси ички савдо субъектларини янгилаш бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўришни бошлайди.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари 2 хил кўринишда намоён бўлади. Биринчиси, кредит ставкасини субсидиялаш, иккинчиси, кредитга кафил бўлиш”, — деди қўмита раиси.

Унинг сўзларига кўра, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган мазкур чора-тадбирлар 4 хил мақсадга қаратилган. Улар:

1. Бозорларни модернизация қилиш учун;

2. Савдо объектларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш учун;

3. Уйнинг ёнида дўкон қуриш учун;

4. Ушбу соҳада IT дастурларни яратиш учун.

“Мамлакатнинг учта мегаполиси Астана, Алмати, Чимкент ва мамлакатдаги кўнгилочар марказлари ушбу дастурда иштирок эта олмайди. Дастур шартларига кўра, вилоят марказларида савдо объектлари билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорга бериладиган максимал миқдор 3 миллиард тенгени ташкил этади. Лойиҳани моношаҳарлар ёки қишлоқ аҳоли пунктларида амалга ошираётганлар учун эса максимал миқдор 1,5 миллиард тенгени ташкил қилади”, — деди Айдар Адилбеков.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари “Даму” жамғармаси орқали амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар