Қозоғистонда бошланғич ва юқори синф ўқувчилари алоҳида биноларда ўқишади

ASTANA. Кazinform – Қозоғистонда «Қулай мактаб» лойиҳаси доирасида қишлоқларда ҳам, шаҳарларда ҳам бир хил стандартда мактаблар қурилади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлигининг Молия ва бюджетни режалаштириш департаменти директори Ғалимжан Молдаш маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«1-4-синф ўқувчилари ва 5-11-синф ўқувчилари учун бинолар алоҳида блоклардан иборат бўлади. Мактаб спорт заллари 1-4 ва 5-11 синф ўқувчилари учун алоҳида жойлашади. Улар ўқувчилар сонига қараб ҳисобланади. Ҳар бир мактабда қизлар ва ўғил болаларни тайёрлаш учун махсус устахоналар ва студиялар бўлади. Бу ва бошқа фарқлар фарзандларимизнинг тақдири ва баркамоллигини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган», – деди у.

Унга кўра, истиқболи фаол ривожланаётган шаҳар ва аҳоли пунктларида лойиҳа қуввати 300 тадан 2500 тагача бўлган 369 та мактаб қуриш ҳисобига 740 мингта янги ўқувчилар ўрни яратиш режалаштирилган.

Бунгача Қозоғистонда янги қуриладиган мактабларнинг барчасида лифт бўлиши хақида ёзган эдик.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар