Қозоғистонда болаларни коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланади
«Бизнинг болаларимиз эмланиш имкониятига эга бўлиши керак. Ҳозирча аниқ бир санани айта олмаймиз. Аммо ҳозирда кўплаб ота-оналар мурожаат қилишади ва ўз фарзандларини эмлашни сўрашади, афсуски, ҳозиргача Қозоғистонда бундай вакциналар мавжуд эмас. Имконият пайдо бўлиши билан биз эмлашни бошлаймиз, - деди Алексей Цой марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.
Вазирнинг таъкидлашича, болаларни эмлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади, ота-оналар танлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Аввалроқ Қозоғистонда эмлашдан сўнг қанча одам коронавирус билан касалланганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Эсмагамбетова марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда эмлашдан сўнг 4765 та КВИ инфекцияси қайд этилганлигини айтди.
«Бу эмланганлар сони бўйича ҳали ҳам аҳамиятсиз, 0,09% ни ташкил қилади», - дея изоҳ берди Айжан Есмағамбетова.
Муаллиф: Серик Сабеков