Қозоғистонда болалар сонига қараб пенсия ёшини пасайтириш масаласини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова аёлларнинг пенсия ёшини оиладаги болалар сонига қараб қисқартириш имконияти ҳақида фикр билдирди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳа, биз Мажлис депутати А. Жамаловнинг аёлларнинг пенсия ёшини болалар сонига қараб камайтириш таклифини кўриб чиқяпмиз. Ишчи гуруҳ тузилди. Ушбу ишчи гуруҳ кончиларнинг нафақага чиқиши масаласини ҳам кўриб чиқади. Қабул қилинган барча таклифлар кўриб чиқилади. Умуман олганда, амалдаги қонунга кўра, 5 нафар фарзанди бор аёллар 53 ёшда нафақага чиқиши мумкин, - деди Тамара Дуйсенова МКХда бўлиб ўтган брифингда.

Эслатиб ўтамиз, Парламент депутати Аманжан Жамалов аёлларнинг пенсия ёшини болалар сонидан келиб чиқиб камайтиришни таклиф қилган эди.

Фото: ortcom.kz

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар
telegram