Қозоғистонда болалар қишки таътилни янгича ўтказади
Жорий ўқув йилида қишки таътил 30 декабрдан 8 январга қадар давом этади, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигига таяниб.
Таълим-маориф вазирлиги томонидан «Біртұтас тәрбие» дастури доирасида қишки таътилни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб, ҳудудларга юборилди. Буларга хавфсизлик дарслари, таълим, спорт, маданий ва ижодий тадбирлар киради.
Болалар хавфсизлигини таъминлаш асосий устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Айниқса, байрам кунлари мактаб ўқувчиларининг оиласи билан бирга дам олишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун кўчаларда, муз устида, конькида учиш майдончалари, сув ҳавзалари яқинида, шунингдек, одамлар гавжум жойларда, ярмаркалар ва янги йил арчаларида хавфсизлик чораларига эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, ёнғин ва электр жиҳозлари билан ишлашда, янги йил гулчамбарлари, шамлардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш муҳим», - дея таъкидлади ҚР Таълим-маориф вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилида қишки таътил 10 кун – 30 декабрдан 8 январгача давом этади.
Биринчи синф ўқувчилари учун қўшимча таътиллар 2025 йил 10 февралдан 16 февралгача бўлган оралиқни ҳисобга олган ҳолда 7 календарь кун давом этади.