Қозоғистонда болалар боғчаларида дарслар ўрнига ўйинлар ва мулоқот усуллари жорий этилади

«Илгари кичик ёшдаги болаларга мактабдагидек 20 дақиқалик дарслар ўқитилган бўлса, янги моделга кўра, ўқитувчи бола боғчага келган пайтдан бошлаб, ушбу ёшдаги болаларнинг физиологик ва психологик эҳтиёжлари бўйича ўйин ва мулоқот орқали махсус усуллардан фойдаланган ҳолда таълим беради ва тарбиялайди. Хорижий тажрибани ўрганиш ҳам бу усулнинг аҳамиятини кўрсатади», - деди у.
Шунингдек, у болалар боғчаларининг сифатини таъминлаш учун уларга қўйиладиган талаблар кучайтирилишини таъкидлади.
«Яъни, моддий-техника базаси, видеокузатув тизими, ўқитувчилар малакаси, санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрларига мувофиқлиги, буларнинг барчаси давлат буюртмасига қўйиладиган асосий талаблар бўлади. Хусусан, хусусий боғчалардан болалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш талаб этилади. Учинчидан, болалар боғчаларида ўрин ажратишда шаффофликни таъминлаш мақсадида эндиликда ҳудудлардаги барча электрон навбатлар бутун республика бўйича ягона маълумотлар базасига бирлаштирилади», - деди Асхат Аймағамбетов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай