Қозоғистонда БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари қандай амалга оширилмоқда

Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 7-йиғилишида Қозоғистоннинг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасидаги миллий кўрсаткичларини янгилаш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради primeminister.kz.

Қозоғистонда БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари қандай амалга оширилмоқда
Фото: primeminister.kz

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтказилган муҳокамада марказий давлат органлари раҳбарлари, БМТ, БМТТД ва Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этди.

Бугун миллий кўрсаткичлар текширилиб, айримларининг ҳолатини қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Қозоғистонда БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари қандай амалга оширилмоқда
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Хусусан, тегишли кўрсаткичлар қаторига барча вакциналар орқали эмлаш билан қамраб олинган фуқаролар улуши, аёлларга нисбатан оиладаги зўравонлик ҳолатлари, атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари миқдори ва бошқалар кўрсаткичларни қўшиш тавсия этилади.

Бу Қозоғистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш имконини беради.

Бундан ташқари, йиғилишда БРМ кўрсаткичларини Қозоғистон Республикасининг Стратегик дастурлари ва ҳужжатларига киритиш ҳамда уларни маҳаллийлаштириш ва республика ҳудудларида жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Алихан Смаилов барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш энг яхши халқаро стандартларни жорий этиш орқали аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилганини таъкидлади.

Қозоғистонда БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари қандай амалга оширилмоқда
Фото: ҚР Ҳукумати

 

“Ўтган йилнинг сентябрь ойида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича саммитида иштирок этган эди. Президент ўз нутқида БРМга эришиш биз учун миллий устувор вазифа эканини таъкидлади. Шунинг учун ҳам биз адолатли ва барқарорроқ дунёга эришиш йўлида барча аъзо давлатлар билан ҳамкорлик қилишга доим тайёрмиз”, — деди Бош вазир.

Ҳукумат раҳбари Астанада бўлиб ўтган Халқаро иқтисодий форум доирасида ҳам БРМ бўйича шундай сессия бўлиб ўтганини эслатди.

Шунингдек, алоҳида ҳудудларда БРМни локализациялаш бўйича семинарлар ўтказилди.

Муҳокама якунлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан 2024 йилга мўлжалланган БРМни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Қозоғистонда БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари қандай амалга оширилмоқда
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Бош вазир давлат органларига унинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

“Бугун биз йил давомида босқичма-босқич амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифаларни белгилаб олдик”, — деди Ҳукумат раҳбари.

Қозоғистонда БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари қандай амалга оширилмоқда
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Қайд этиш жоизки, 2015 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қашшоқлик ва тенгсизликни бартараф этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, дунё аҳолисининг фаровонлигини таъминлаш бўйича ҳаракатларга чақириш мақсадида Барқарор ривожланиш мақсадларини қабул қилган эди.

Жами 17 та йўналиш белгилаб олинди, уларнинг амалга оширилиши иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг асосий йўналишларини ривожлантиришга хизмат қилади.

БМТ ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати вакиллари БРМ ютуқларини кузатиб, доимий назоратда ушлаб туришибди.

Сўнгги хабарлар