Қозоғистонда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги дастури ишлаб чиқилди

ASTANА. Кazinform - “Бизнеснинг йўл харитаси” ва “Оддий нарсалар иқтисодиёти” дастурлари бирлаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Куантиров маълум қилди.

Қозоғистонда бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги дастури ишлаб чиқилди
Фото: pixabay.com

“Вазирлигимиз томонидан “Бизнеснинг йўл харитаси” ва “Оддий нарсалар иқтисоди” дастурлари интеграциялашувини ўз ичига олган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилган. Дастурда рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилди”, — деди Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишидаги маърузасида.

Вазирнинг сўзларига кўра, янги дастур “Микро тадбиркорлик”, “Кичик ва ўрта тадбиркорлик”, “Ишлаб чиқариш саноати ва хизмат кўрсатиш соҳасида кичик, ўрта ва йирик тадбиркорлик”, “Моно ва кичик шаҳарларда, қишлоқ аҳоли пунктларида тадбиркорлик”, қишлоқ аҳоли пунктлари», «Ижтимоий тадбиркорлик» , «Фонд биржаси» каби 6 та йўналишдан иборат.

“Бу йўналишлар доирасида янги лойиҳаларни субсидиялаш учун бюджетдан маблағ ажратиш асосан қайта ишлаш саноати корхоналари учун амалга оширилади. Дастур субсидиялардан кафолат воситаларига ва бошқа номолиявий қўллаб-қувватлаш чораларига босқичма-босқич ўтишни кўзда тутади”, — деди спикер.

Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини субсидиялашнинг янги ёндашувлари бозор шароитига босқичма-босқич ўтиш орқали субсидиялашнинг табақалаштирилган усулини назарда тутади. Мисол учун, дастлабки 3 йилдаги субсидияни ҳисобга олган ҳолда, якуний қарз олувчи 8%, тўртинчи йилда - 9%, бешинчи йилда - 10% миқдорида молиялаштирилади.

“Бундай ёндашув бюджет юкламасини камайтириш ва бизнесни бозор молиялаштириш механизмларига босқичма-босқич ўтиш имконини беради”, дея изоҳ берди А. Қуантиров.

Қайд этиш жоизки, Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги иштироки 36,5 фоизгача ошган.

Сўнгги хабарлар