Қозоғистонда биринчи ярим йилликда 440 мингдан ортиқ фуқаро иш билан таъминланди

None
ASTANА. Кazinform - Жорий йилнинг биринчи ярмида 440 мингдан ортиқ фуқаро иш билан таъминланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг топшириғини бажариш мақсадида, биринчи навбатда, Оиланинг рақамли картаси доирасида ишга қабул қилиниши керак бўлган мақсадли гуруҳ белгиланди. Мазкур фуқароларни иш билан таъминлаш масалаларини тегишли даражада ҳал этиш мақсадида вилоятлар ҳокимлари томонидан 20 та ҳудудий бандлик карталари тасдиқланиб, улар доирасида 947 минг нафар фуқарони иш билан таъминлаш кўриб чиқилди. Ҳисобот даврида 441 минг нафарга яқин киши иш билан таъминланди, бу йиллик кўрсаткичнинг 47 фоизини ташкил этади. Улар орасида ёшлар салмоғи салкам 50 фоизни ташкил этади. Ҳозир иш билан таъминланган ушбу фуқароларнинг 79 фоизи мунтазам равишда 10 фоизлик пенсия бадалларини ўтказиб, ишлаётганлигини тасдиқламоқда», - деди у.

Унга кўра, 11 та миллий лойиҳани амалга ошириш доирасида 20 мингга яқин янги иш ўрни яратилди. Энг кўп иш ўринлари «Тадбиркорликни ривожлантириш», «Қудратли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери», «Агросаноат комплексини ривожлантириш», «Яшил Қозоғистон» лойиҳалари доирасида яратилмоқда.

«Бугунги кунда мазкур иш ўринларига 19 минг 747 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Уларнинг 44 фоизини ёшлар, 38 фоизини аёллар ташкил этади. Бу борада Ақмола, Туркистон, Жамбил вилоятлари ва Алмати шаҳрида яхши иш олиб борилмоқда», — деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар