Қозоғистонда биринчи синфга ҳужжатларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Ўқувчилар
Фото: Жамбил вилояти ҳокими матбуот хизмати

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги ота-оналар ва жамоатчилик талабига биноан Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритди, дея хабар беради Кazinform агентлиги вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Агар илгари биринчи синфга қабул қилиш муддати 1 апрелдан 1 августгача бўлган бўлса, эндиликда боланинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларидан биринчи синфга ҳужжатларни қабул қилиш жорий календарь йилининг 1 апрелидан 31 августига қадар амалга оширилади.

Мактабдан мактабга фақат таътил пайтида кўчиришга қўйилган чеклов бекор қилинди. Шундай қилиб, янги қоидаларга кўра, ўқув йили давомида болаларни яшаш жойида мактабдан мактабга ўтказиш мумкин.

Техник, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш муддати 25 августда тугаши муносабати билан ўнинчи синф ўқувчилари учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати 15 августдан 31 августга ўзгартирилди. Коллежларга ўқишга кирмаган ўқувчилар мактабнинг 10-11-синфларида ўқишни эркин давом эттириш имкониятига эга.

Сўнгги хабарлар