Қозоғистонда биринчи синфга ҳужжат 31 августгача қабул қилинади

Ўқувчилар
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

ASTANА. Кazinform - Бу йил 1-синфга ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 1 апрелдан бошланади ва 2024 йил 31 августгача давом этади, дея маълум қилди Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.

Ота-оналар фарзандининг ҳужжатларини электрон ҳукуматнинг еgov.kz веб-портали орқали топширишлари мумкин. Янги ўқув йилида 370 минг нафардан ортиқ болалар биринчи синфга бориши режалаштирилган.

“Таълим, тарбия ва болалар хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига лицей ва гимназияларнинг биринчи синфига ўқишга киришда имтиҳон топширишни тақиқловчи қоида киритилган. Барча болалар, уларнинг тайёргарлик даражасидан қатъи назар, тенг имкониятларга эга бўладилар. Бу ташаббус биринчи синф ўқувчиларининг тест синовлари ва суҳбатлар туфайли руҳий босимини камайтиришга қаратилган”, — деди ўрта таълим қўмитаси бошқаруви раҳбари Алия Чокушева.

Олти ёшдан бошлаб болалар ота-оналари ёки қонуний вакилларининг илтимосига биноан биринчи синфга қабул қилинади. Аризага саломатлик ҳолати тўғрисидаги 065у-сонли маълумотнома, боланинг соғлиғи тўғрисидаги 026/у-3 паспорти ва боланинг 3х4 ўлчамдаги иккита фотосурати илова қилинади. Аризалар душанбадан жумагача, дам олиш ва байрам кунларидан ташқари қабул қилинади.

Сўнгги хабарлар