12:39, 27 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда бир кунда олти киши КВИ дан тузалди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда олти киши коронавирус инфекциясидан тузалди, дея хабар беради Кazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси Теlegram-каналига таяниб.
Улардан иккитаси Нур-Султон шаҳридан, учтаси Алмати шаҳридан ва биттаси Шарқий Қозоғистон вилоятидан.
Мамлакатда жами 1 миллион 291 минг 968 киши CОVID-19 дан тузалди.
Аввалроқ Қозоғистонда бир кунда саккизта янги КВИ ҳолати қайд этилгани, 140 нафар қозоғистонлик даволанишни давом эттираётгани хабар қилинганди.