10:41, 20 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистонда бир кунда 16 киши коронавирус юқтирган
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда сўнгги бир суткада 16 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

Ҳудудлар бўйича:
Нур-Султан шаҳрида - 9,
Алмати шаҳрида - 3,
Ақтўбе вилоятида - 1,
Алмати вилоятида - 1,
Қарағанди вилоятида - 2.
Қозоғистонда пандемия бошланганидан бери жами 1 305 683 та ҳолат тасдиқланган.
Шунингдек, ўтган суткада 8 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди.
Қозоғистонда пандемия бошланганидан бери жами 1 291 930 киши COVID-19 дан даволаниб чиқди.