Қозоғистонда бир ҳафта ичида пиёз, шакар ва олма нархлари арзонлашди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтасида бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашди. Энг арзонлашган маҳсулот пиёз бўлди. Унинг нархи бир ҳафта ичида 4 фоизга пасайди.

Қозоғистонда бир ҳафта ичида пиёз, шакар ва олма напрхлари арзонлашди
Фото: ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги

2026 йил 7 октябрь ҳолатига кўра, шакар — 2,6, олма — 1,8, картошка — 1, сабзи 0,8 фоизга арзонлашди. Балиқ нархи — 0,3, сметана, гўшт қиймаси ва гуруч эса 0,2 фоизга пасайди.

Бундан ташқари, ун, нон, суяксиз мол гўшти, қўй гўшти ва товуқ гўшти нархи ўзгармади.

Қайси ҳудудда озиқ-овқат арзонлашди?

Ҳудудлар орасида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий нархи Атирауда — 0,3, Туркистон ва Ақтауда 0,1 фоизга пасайди. Астана, Алмати, Ақтўбе, Жезқазған, Қонаев, Павлодар, Талдиқорған ва Таразда нархлар ўтган ҳафтадаги даражада қолди.

Пиёз қайси шаҳарда энг арзон сотилади?

Қозоғистонда бир килограмм пиёзнинг ўртача нархи 133 тенгени ташкил этди. Энг паст нарх Талдиқорғанда қайд этилди — 108 тенге.

Бир килограмм шакарнинг ўртача нархи 435 тенгени ташкил этди. Ақтўбеда унинг килограмми 368 тенгега сотилди.

Олманинг ўртача нархи — 699 тенге, Чимкентда эса унинг килограммини 494 тенгега сотиб олиш мумкин.

Бир килограмм бодрингнинг ўртача нархи — 536 тенге. Энг арзон бодринг Туркистонда сотилди — 346 тенге. Таразда унинг нархи 414 тенгени ташкил этди.

Шуни таъкидлаш керакки, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳафталик мониторинг қилинади. Уларнинг рўйхатига 31 хил озиқ-овқат маҳсулотлари киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон шаҳарларида энагалик хизмати нархлари қанча эканлиги ҳақида ёзган эдик.