Қозоғистонда бир грамм олтин қанча туради
ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда сўнгги бир ҳафта ичида олтиннинг бир грамми 3,4 минг тенгадан ортиққа қимматлади.
ҚР Миллий банки маълумотларига кўра, 27 август ҳолатига бир грамм олтиннинг нархи 68 184,27 тенгени ташкил этмоқда. Бундан бир ҳафта аввал, яъни 20 августда унинг нархи 64 729,57 тенге эди. Шу тариқа, атиги етти кун ичида олтиннинг бир грамми 3 454,70 тенгега қимматлаган.
Жаҳон бозорида ҳам олтин нархи ошиб бормоқда. Олтиннинг спот нархи 0,8 фоизга кўтарилиб, бир трой унцияси 4 630,09 долларга етди. АҚШда олтин фьючерслари нархи 0,7 фоизга ошиб, 4 685,50 долларни ташкил қилди.
Аввалроқ Қозоғистон дунё марказий банклари орасида олтинни энг кўп харид қилган мамлакатлар қаторига киргани хабар қилинган эди. Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, 2026 йилнинг иккинчи чорагида Қозоғистон Республикаси Миллий банки мамлакатнинг олтин захирасини 15 тоннага кўпайтирди.
Мазкур даврда олтин хариди ҳажми бўйича Қозоғистон марказий банклар орасида кучли бешликдан жой олди.