Қозоғистонда беш йил ичида мажбурий ижтимоий тиббий суғуртага 3,1 триллион тенге ўтказилди

ASTANА. Кazinform – «Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси» нотижорат акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сабит Ахметов таҳририят саволига берган жавобида тиббий суғурта тизими яратилганидан буён қанча маблағ ўтказилганини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«2017-2022 йилларда мажбурий ижтимоий тиббий суғурта бадаллари ва ўтказмалари кўринишида 3 триллион 139,6 миллиард тенге тушди. Шу билан бирга, 2017 йилда фақат иш берувчилар, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишчилар ва хусусий тадбиркорлар томонидан тўловлар амалга оширилганлигини таъкидлаш керак. 2018 йилда иш берувчилар ва хусусий тадбиркорлар, 2019 йилда эса иш берувчилар ва ягона умумий тўлов тўловчилар тўлай бошлади», - деб ёзади Сабит Ахметов.

Жамғарма раҳбарининг сўзларига кўра, мажбурий ижтмоий тиббий суғурта маблағлари давлат ҳисобидан ҳам тўлдирилмоқда.

«Шунингдек, мажбурий ижтимоий тиббий суғуртага тушадиган маблағнинг салмоқли қисми давлат ҳисобидан келади. Ахир, давлат имтиёзли тоифалар вакиллари учун бадаллар тўлайди. Бу миқдор 2020 йилдан ҳозирги кунгача тахминан 1,3 триллион тенгени ташкил қилди», — дейилади жавобда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар