22:49, 27 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда беш кун ичида 3 минг 652 нафар фуқаро хорижий автомобилларини қонунийлаштирди
ASTANА. Каzinform – ҚР Ички ишлар вазирлиги хорижий автомобилларни легаллаштиришнинг бешинчи куни якунларини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
Бугун, яъни қонунийлаштиришнинг бешинчи кунида 24 438 та ариза олдиндан маъқулланган.
3652 та автомобил қонунийлаштирилди.
Автомобил эгаларига Қозоғистон техник паспорти ва давлат рақами берилди.
Эслатиб ўтамиз, 24 декабр куни Қозоғистонда 333 киши хорижлик автомобилларини қонунийлаштириб, янги давлат рақамларини олган эди.
Акциянинг учинчи куни 879 нафар ҳайдовчига, кечаги тўртинчи куни эса 1990 нафар һайдовчига янги ҳужжат топширилди.