Қозоғистонда бензин ва дизель ишлаб чиқариш тенглашди

ASTANA. Kazinform — 2023 йилда Қозоғистонда бензин импорти камайди, дизель ёқилғиси импорти эса 2,5 баробар ошди.

дизель
Фото: Pexels

“2023 йил январь-ноябрь ойлари давомида мамлакатимизда 4,8 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилган. Шунингдек, у авиация бензинини ҳам ўз ичига олади. Импорт деярли 5 баробар камайди - атиги 9,2 минг литр. Барча ишлаб чиқарилган бензин ички бозорга сотилди. Бу 2022 йилга нисбатан 7,2 фоизга кўпдир. Шу ўринда эслатиб ўтамизки, давлат ёқилғи экспортига бир неча бор чекловлар киритган”, - деб ёзади Energyprom.kz.

2023 йил 11 ойида мамлакатда 4,9 миллион литр дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган.

“Бу - ички бозорда сотиб олинган дизелнинг 92,9 фоизини билдиради. Қолган 7,1% импортга тегишли. Яъни, 378,8 миллион литр дизель ёқилғиси импорт қилинган. Бу 2022 йилдаги кўрсаткичдан 2,5 баробар кўпдир”, - деб ёзади хабарда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар