Қозоғистонда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси 3 ҳафтадан бери топилмаяпти

KÖKŞETAU. Кazinform - Ақмола вилоятида 3 ҳафта олдин бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда.

Қозоғистонда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси 3 ҳафтадан бери топилмаяпти
Фото: Мухтор Холдорбеков / Kazinform

Ҳудудий ПД матбуот хизматининг хабар беришича, 1972 йилда туғилган Қулмаханбет Абдухалилович Раҳмонқуловнинг бедарак йўқолгани ҳақидаги хабар жорий йилнинг 22 январь куни Биржан Сал тумани ПБга келиб тушган.

Қидирув
Фото: Ақмола вилояти ПД

 

Яқинларининг айтишича, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қозоғистонга 2023 йил 22 ноябрь куни келган. У бир муддат Астанада яшаган, кейин декабрь ойида Биржан Сал туманидаги Краснофлотское қишлоғига келган. У ўша қишлоқда бедарак йўқолган.

“У киши Краснофлотское қишлоғидаги маҳаллий фермада ишлаган. Эркакни қидириш жараёнида унга алоқадор шахслар аниқланган. Айни пайтда қариндош-уруғ, таниш-билиш, қишлоқдошлардан сўрашди. Ҳозирда Биржан Сал тумани ПБ ходимлари хориж фуқаросини қидиришга жалб этилган”, — дейилади ПБ хабарида.

Сўнгги хабарлар