Қозоғистонда барча талабалар сунъий интеллект бўйича курсдан ўтади
«Биз биринчи стратегияни рақамли саводхонлик тушунчаси билан бошлаган эдик. Биз ҳамма жойда рақамли саводхонлик бўлиши кераклигини айтдик. Кўриб турганингиздек, бир йил ичида дунё жуда ўзгарди ва биз ҳозир рақамли эмас, сунъий интеллект соҳасида малакали бўлиш зарурлиги ҳақида гапиряпмиз. Ҳозир Google компанияси билан ҳамкорликда сунъий интеллект саводхонлиги курсини ишлаб чиқяпмиз», – деди Саясат Нурбек.
Вазирнинг сўзларига кўра, келаси ой охирида Нью-Йоркда шартнома имзоланиши мумкин, кейинги ўқув йилидан эса барча талабалар сунъий интеллект бўйича курсдан ўтишлари керак бўлади.
«Бизнинг позициямиз буни мажбурий қилишдир, чунки ҳар бир талаба ўқишни тамомлаганида сунъий интеллект бўйича асосий малакага эга бўлади. Бу инновацион курс бўлади, чунки дунёда бундай курс йўқ», – деди Вазир.
Эслатиб ўтамиз, олий таълим ва фан форуми Астана шаҳрида илк бор ўтказиляпти.
Форум мавзуси – инсон капиталини ривожлантириш – мамлакат иқтисодий ўсишининг асоси.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи