Қозоғистонда банклар ва меҳмонхоналарга мижозлардан шахсий гувоҳнома нусхасини сўраш тақиқланган

Паспорт ва гувоҳнома
Фото: Kazinform

ASTANА. Кazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги Ахборот хавфсизлиги қўмитаси раиси Руслан Абдиқалиқов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ташкилотлар томонидан фуқаролардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаларини талаб қилиши қонунга хилоф эканлигини эслатди.

“Балки ҳаммамиз шундай ҳолатга дуч келгандирмиз. Меҳмонхонага борсанг, гувоҳнома сўрашади. Нафақат сўрарди, балки қоғоз нусхасини ҳам оларди. Бундай ҳолат иккинчи даражали банкларда ва бошқа ташкилотларда ҳам содир бўлди. Ҳозирда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг қоғоз нусхасини йиғиш қонун билан тақиқланган”, – деди қўмита раиси.

Сўнгги хабарлар
telegram