Қозоғистонда банклар давлатга 1 трлн тангадан зиёд маблағни қайтаради
Икки йил муқаддам давлат бешта банкни соғайтириш учун моддий барқарорлигини таъминлаш дастурини ишга туширганди.
2014-2017 йилларда Қозоғистон банк сектори бирқатор ноқулай омилларга дуч келди, жумладан, ташқи конъюнктура ёмонлашиши таъсир кўрсатди. Халқаро рейтинг агентликлари Қозоғистоннинг айрим банклари рейтингини салбий баҳолади.
Шу муносабат билан хусусий капитали 45 млрд тангадан кам бўлмаган иккинчи даражали банкларни қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор қилинди. Бунда хорижий банклар иштирок этадиган шўъба банклар қамраб олинмаган.
Дастур талабларига кўра молия институтлари ҳар йил «Қозоғистон барқарорлик жамғармаси» акционерлик жамиятига 4 фоиз ёки 26 млрд танга миқдорида хақ тўлаб боришади. Яқин 13 йилда ушбу банклар давлатга 653 млрд танга ўрнига 1 трлн тангадан зиёд маблағни қайтаришади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов