Қозоғистонда банклар 2025 йилдан бошлаб ўз даромадларидан солиқ тўлайдилар

Солиқ
Фото: Kazinform

Kazinform мухбири саволига жавоб берган Давлат даромадлари қўмитасининг Методика департаменти директори Алия Жетибаева янги Солиқ кодексига киритилаётган ўзгаришлар ҳақида гапириб берди.

Алия Жетибаеванинг сўзларига кўра, янги кодексга мувофиқ, банклар икки йилдан сўнг операциялар ва қимматли қоғозлардан олинган фойдадан солиқ тўлайди.

“Банк тизимида солиқ тўловлари масаласи ўринли тарзда кўтарилган. Бугун бўлиб ўтаётган Мажилис йиғилишида янги Солиқ кодекси лойиҳасига қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Улар орасида 2025 йилдан бошлаб банклар юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи асосида солиққа тортилиши тўғрисидаги нормалар ҳам бор. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, банк операциялари ва Миллий банк ноталарига 2025 йилдан солиқ солинади”, — деди Алия Жетибаева Кazinform мухбирининг саволига жавобан.

Маърузачи таъкидлаганидек, бугунги кунда юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 20 фоизни ташкил этади. Янги Солиқ кодекси қабул қилинса, банк операцияларидан ушбу суммадаги солиқ тўлови ундирилади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар
telegram