Қозоғистонда банк сектори ва ўйин бизнесига нисбатан юқорироқ корпоратив даромад солиғи жорий этилади

ASTANА. Кazinform - Банк сектори ва ўйин бизнесига нисбатан юқорироқ корпоратив даромад солиғи жорий этилади. Бу ҳақда бугун Мажилисда янги Солиқ кодекси лойиҳасини тақдим этган ҚР Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Азамат Амрин маълум қилди.

Қозоғистонда банк сектори ва ўйин бизнесига нисбатан юқорироқ корпоратив даромад солиғи жорий этилади
Фото: freepik

“Давлат раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида табақалаштирилган солиқ ставкаларига ўтиш зарурлигини таъкидлади. Тадқиқот натижаларига кўра, юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини фарқлаш тавсия этилади. 20 фоизлик базавий ставка сақланиб қолади. Банк сектори ва ўйин бизнеси учун юқорироқ 25 фоиз ставка белгиланган. Шу билан бирга, агар банклар иқтисодиётнинг муайян тармоғига кредит берадиган бўлса, бундай даромадга 20 фоизлик базавий ставка қўлланилади. Ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш, шунингдек, молиявий лизинг ва ижтимоий соҳа учун 10 фоиз ставка тавсия этилади. Улар: таълим, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидир”, - деди у.

Шу билан бирга, вазир ўринбосари ижтимоий соҳа учун унинг акциядорлари ва таъсисчиларига дивидендлар тўлашга рухсат бериш тавсия этилишини айтади.

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар учун 3 фоиз ставка сақланиб қолади”, – деди Азамат Амрин.

Сўнгги хабарлар