Қозоғистонда «Бахтли оила» ижтимоий марказлари фаолиятини давом эттиради

Бу ҳақда Қозоғистон халқи Ассамблеяси Оналар кенгаши раиси Назипа Шанаи маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири .
– Айни пайтда Ҳукумат томонидан аҳоли даромадларини ошириш дастурида ушбу йўналиш амалга оширилмоқда, – деди у ҚХА республика Оналар кенгаши йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, ушбу тадбирлар Қозоғистон ишбилармон аёллар уюшмаси ва муваффақиятли оналар иштирокида касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш марказларида ўтказилади. Шундай қилиб, бир қатор мотивацион учрашувлар, шахсий ўсиш бўйича маҳорат дарслари, тренинглар, семинарлар ва мураббийлик машғулотлари ташкил этилади. Буларнинг барчаси реал ижтимоий натижаларга эришиш ва шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари ва касбий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Бундан ташқари, Н. Шанаи «Бахтли оила» марказлари оғир аҳволда қолган оналарга ёрдам беришга қаратилганлигини эслатди. Қозоғистоннинг барча 17 вилоят марказлари ва йирик шаҳарларидаги туманларда 34 та марказ мавжуд. Масалан, Алматида 9 та «Бахтли оила» марказлари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Нур-Султанда Қозоғистон халқи Ассамблеяси Республика Оналар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда «Маданиятли она – маданиятли халқ» республика лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи