Қозоғистонда ажралишларга нима асосан сабаб бўлаётгани маълум қилинди

Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Ҳукумат брифингида мамлакатда турмуш қурган эр-хотинларнинг ажрашиш сабабларини айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ажрашиш
Фото: pixabay.com.

- Биринчи ўринда ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик. Иккинчиси, турмуш ўртоқлардан бири қимор ўйинларига мойил бўлганида. Учинчи ўринда оиладаги зўравонлик. Тўртинчи ўринда никоҳга хиёнат. Бешинчи ўринда характерларнинг мос келмаслиги, - дея тушунтирди Аида Балаева.

Ҳукумат йиғилишида Маданият вазирлиги раҳбари ишлаб чиқилган “Бахтли қозоғистонлик оила” интерактив қўлланмаси ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, қўлланма никоҳланувчиларнинг ижобий оилавий анъаналар ва маънавий-ахлоқий қадриятларни асраб-авайлаш масалалари бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган. Қўлланма тематик видеоролик кўринишида “Электрон ҳукумат” тизимига жойлаштирилади ва никоҳни қайд этиш учун онлайн ариза берувчи фуқаролар учун мажбурий вариантга айланади.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар