Қозоғистонда айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг иш ҳақи 20 фоизга ошади
ASTANA. Kazinform — Жорий йилда айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг иш ҳақи 20 фоизга ошади, деб хабар беради ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги.
Давлат раҳбарининг 2021 йил 1 сентябрдаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасидаги “Халқ бирлиги ва тизимли ислоҳотлар – мамлакат равнақининг мустаҳкам пойдевори” топшириғини бажариш мақсадида давлат хизматчиларининг айрим тоифалари иш ҳақи жорий йилда аста-секин ўртача 20% га ошириш давом эттирилади.
“Маошларнинг ошиши ҳисобчи, иқтисодчи, ҳуқуқшунос, архивчи, кутубхоначи, музейшунос, ўрмончи, техник ходимлар ва бошқа касбларда ишлаётган 600 мингга яқин давлат хизматчисига тааллуқлидир. Шундай қилиб, 2022 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг иш ҳақи 2 баробарга оширилади”, - дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хусусий ва давлат коллежлари ўқитувчиларининг маошлари тенглаштирилиши ҳақида хабар берган эдик.