Қозоғистонда аёллар онлайн-таълим олишда эркаклардан олдинда
ASTANA. Kazinform - Статистик маълумотларга кўра, Skills Enbek онлайн профессионал ўқув платформасида фойдаланувчиларнинг 60% дан ортиғи аёллардир. Шу билан бирга, уларнинг қарийб 81 фоизи камида битта курсни тамомлаб, сертификат олди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

1 март ҳолатига кўра, порталда 527,5 минг фойдаланувчи рўйхатга олинган бўлиб, улардан 433,4 минг нафари ўқитилди. Уларнинг 62% ва 61% аёллардир.
Ўқитилган аёлларнинг энг кўп қисми Туркистон, Қизилўрда, Алмати, Жамбил вилоятлари ва Чимкент шаҳрида истиқомат қилади.
Талаба қизларнинг ўртача ёши 38 ёшда, энг кичиги 14 ёшда, энг ёши каттаси эса 78 ёшда. Шу билан бирга, 140 ва 182-курсларни ўзлаштирган аёл рекордчилар ҳам бор.
Қолаверса, ишчи касблар курсларига ёзилаётган аёллар сони ортиб бормоқда. Аёллар ўқитиладиган энг ноодатий курслар қаторига "Автомобиль транспортида ташишни ташкил этиш", "Ускуналар, қувурлар ва иссиқлик тармоқлари арматураларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш", "Пайвандлаш ишлаб чиқариш асослари", "Электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича электр ишлари", "Қозон агрегатларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш".
Меҳнат ресурсларини ривожлантириш маркази мутахассислари аёлларга курс танлаш бўйича тавсиялар берди. Уларнинг фикрича, тадбиркорлик, IT, маркетинг, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий хизматлар каби тобора оммалашиб бораётган соҳаларга эътибор қаратиш лозим.
Skills Enbek платформаси жинси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳамма учун сифатли таълим олиш имкониятини таъминлаш орқали Қозоғистонда онлайн таълим ландшафтини яхшилашга қаратилган.
Платформа фуқароларга янги билимларга эга бўлиш ва малакасини оширишга ёрдам берадиган турли йўналишлар бўйича 859 та курсларни таклиф этади. Тренингни шахсий компьютерлар орқали ҳам, Enbek мобиль иловасидаги смартфон орқали ҳам бажариш мумкин.