Қозоғистонда автотрассаларда «электрочўпонлар» ўрнатилди

NUR-SULTAN. Kazinform - «ҚазАвтоЖол» миллий компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари Серик Айдос миллий автомобил йўлларида бахтсиз ҳодисаларни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None

Қозоғистон Республикаси йўналишларида чорва моллари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун ултратовуш қурилмалари ўрнатилган.

«Республика аҳамиятига молик йўлларда бахтсиз ҳодисалар даражасини пасайтириш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда»

, - деди Серик Айдос.

У, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юқори сифатли йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади. Энг интенсив ҳудудларда пиёдалар учун кўприклар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Масалан, жорий йилда Туркистон вилоятида (А-2 Алмати-Тошкент-Термиз автомобил йўлининг 765, 755, 766-километрларида) учта янги баланд пиёдалар ўтиш жойи фойдаланишга топширилди. Ҳаракати чекланган фуқароларнинг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир баланд пиёдалар ўтиш жойида ногиронлар учун пандус ва лифтлар ўрнатилган. Сўнгги уч йилда биргина Туркистон вилоятида олтита пиёдалар ўтиш жойи қурилди. Йил охиригача (ноябр) Алмати вилоятида Алмати-Бишкек ва Алмати-Қорғас автомобил йўлларидаги бешта янги баланд пиёдалар ўтиш жойлари фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, жорий 2022 йилда уй ҳайвонлари билан тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида йўл йўлакларига ҳайвонларнинг кириб келишини олдини олиш мақсадида чорва йўлаклари қуриш ва тўр тўсиқлар ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Чорва моллари билан боғлиқ автоҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида республика аҳамиятига молик автомобил йўлларининг айрим участкаларига «электр чўпонлар» (ултратовуш мосламалари, жониворларни ҳуркитиш учун электр кучланишли тўсиқлар) ўрнатилди. Шуни таъкидлаш керакки, бу қурилма ҳайвонлар учун хавф туғдирмайди, кучланиш тахминан 12 вольтни ташкил қилади»

, - дея тушунтирди Серик Айдос.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, «электрўчўпонлар» Манғистау, Ақмола, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятларида ўрнатилган. Улар 250 км га яқин республика йўлларини қамраб олади.

Сўнгги хабарлар