Қозоғистонда автотранспорт воситаларни қайта ишлаш бўйича янги дастур ишлаб чиқилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги «Жасыл даму» АЖ билан ҳамкорликда автотранспорт воситалари, шунингдек, ўзиюрар қишлоқ хўжалиги техникасини қайта ишлаш бўйича янги дастур ишлаб чиқди, дея хабар беради Kazinform департамент матбуот хизматига таяниб.

– Дастурда қора металлни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари иштирок этиши мумкин. Битта корхонанинг монополияси бундан мустасно. Эски автотранспортни қайта ишлаш учун тўлов қазиб олинган хомашёга эгалик ҳисобланади”, - деб хабар қилди Қозоғистон Республикаси Экология вазирлиги.
Эски автотранспортлар эгаларига чегирма сертификати таклиф этилади, унинг қиймати белгиланган тартибда аниқланади.
Айни пайтда қоидалар лойиҳаси ишлаб чиқилган, вау тасдиқлаш босқичида.