22:05, 26 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда ҳаво ёмғирли ва салқин бўлади
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонда 2023 йилнинг 27—29 июнь кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотлари «Қазгидромет» РДК томонидан тарқатилди, дея хабар беради Kazinform.

«Яқин кунларда республикамизнинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмларига қараб белгиланади, шу муносабат билан ёмғир ёғади: 27 июнда – шимоли-ғарбда, 27-28 июнда - шимол, шарқда; 29 июнь куни мамлакат ғарбида кучли ёмғир ёғади. Қозоғистон бўйлаб дўл, бўрон ва шамол кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди, деярли бутун республика бўйлаб салқин об-ҳаво сақланиб туради», — дейилади синоптиклар хабарида.