Қозоғистонда АТP 250 турнири мунтазам ўтказиб турилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон теннис федерацияси Профессионал теннис ассоциациясидан АТP 250 турнирларини мунтазам ўтказиш учун лицензия олди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Федерация маълумотларига кўра, бунга Қозоғистоннинг теннисдаги муваффақиятлар сабаб бўлган.

Халқаро теннис федерацияси (ITF) вице-президенти ва Қозоғистон теннис федерацияси президенти Болат Ўтемуратовнинг бевосита иштирокида бундай юксак савиядаги мусобақалар энди мамлакатда мунтазам ўтказиб турилади.

«Қозоғистонда йирик турнирларни ўтказишда яхши тажрибага эгамиз. Илгари бундай мусобақага тайёр эканлигимизни исботлаш қийин эди. Энди ҳеч ким шубҳаланмайди. Бунга аввалги Аstana Open 2020 ва 2021 мусобақалари далолат беради. Бу болалар теннисидан тортиб, профессионал турнирларгача бўлган машаққатли меҳнатимиз самарасидир. Биз қозоғистонлик теннисчилар жаҳон элитасининг бир бўлагига айланиши учун барча имкониятларни ишга соламиз», — деди Қозоғистон теннис федерацияси вице-президенти Юрий Польский.

Бу йилги Аstana Open АТP 250 турнири кузда бўлиб ўтади.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар