22:38, 26 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонда атом энергетикасида ишлашга қодир қанча мутахассис бор
ASTANА. Кazinform — ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Кazinform агентлигининг саволига берган жавобида атом электр станцияси фаолиятига ихтисослашган мутахассислар сонини маълум қилди.

“2024 йил июль ҳолатига кўра, ядро физикаси ва АЭС қурилмалари, ядровий ва термоядровий қурилмалардан фойдаланиш билан боғлиқ касблар бўйича ишлаётганлар сони 114 нафарни ташкил этади”, — дейилади вазирлик хабарида.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, агар мамлакатда атом электр станцияси қуриладиган бўлса, уни бошқариш учун ўртача 2000 га яқин олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар зарур.
