Қозоғистонда асосан қайси ёшдаги одамлар спорт билан шуғулланиши маълум бўлди

ASTANA. Kazinform — 12 мингта хўжалик ўртасида ўтказилган танланма ижтимоий сўров натижаларига кўра, 2026 йилда Қозоғистоннинг уч ёшдан катта аҳолисининг 47,7 фоизи жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади. Шундан 19,2 фоизи бўш вақтида мустақил равишда машқ қилади, 28,1 фоизи таълим муассасаларида ўтказиладиган спорт машғулотларида иштирок этади, сўровда қатнашганларнинг 0,4 фоизи эса спорт билан профессионал даражада шуғулланади.

Астанада қайырымдылық жүгіру-фестиваліне арналған ашық жаттығулар өтеді
Фото: Астана әкімдігі

Миллий статистика бюроси маълумотига кўра, 2025 йилга нисбатан жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар улуши 1,2 фоиз бандга ошиб, 46,5 фоиздан 47,7 фоизга етди.
Шаҳар аҳолиси орасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш даражаси бироз юқори — 49,3 фоиз (2025 йилда — 48,4 фоиз), қишлоқ жойларда эса бу кўрсаткич 45,0 фоизни ташкил этди (2025 йилда — 43,5 фоиз). Шу билан бирга, шаҳар аҳолиси бўш вақтида мустақил равишда машқ қилишни кўпроқ танлайди — 22,2 фоиз. Қишлоқ жойларда эса бу кўрсаткич 13,7 фоиз.

Мустақил равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг энг юқори улуши 36-48 ёшдаги одамларга тўғри келади — 28,4 фоиз. Кейинги ўринларда 17-28 ёшдагилар (18,6 фоиз), 58 ёш ва ундан катталар (16,6 фоиз), 29-35 ёшдагилар (16,0 фоиз) ҳамда 49-57 ёшдагилар (15,4 фоиз) туради.
Ҳудудлар кесимида 17-28 ёш оралиғида мустақил равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг энг юқори улуши Манғистау (48,1 фоиз), Қизилўрда (31,0 фоиз), Ақтўбе ва Улитау вилоятларида (28,9 фоиз) кузатилган. 36-48 ёшдагилар орасида энг юқори кўрсаткич Павлодар (42,6 фоиз), Жамбил (40,8 фоиз) вилоятлари ва Чимкент шаҳрида (39,2 фоиз) қайд этилган.
58 ёш ва ундан катта аҳоли орасида Шимолий Қозоғистон (32,7 фоиз), Қостанай (32,2 фоиз) вилоятлари ҳамда Алмати шаҳри (30,3 фоиз) етакчилик қилмоқда.
Жинс бўйича мустақил равишда жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланувчилар деярли тенг тақсимланган: 51,0 фоизни эркаклар, 49,0 фоизни аёллар ташкил этади. Эркаклар орасида энг юқори улуш 36-48 ёшдаги гуруҳга тўғри келади (14,4 фоиз), ундан кейин 17-28 ёшдагилар (11,3 фоиз) ва 29-35 ёшдагилар (9,1 фоиз) туради.
Аёллар орасида ҳам 36-48 ёшдаги гуруҳ етакчилик қилмоқда (13,9 фоиз). Шунингдек, 58 ёш ва ундан катта аёллар улуши ҳам юқори — 12,3 фоиз.
Шаҳарларда аёлларнинг 43,9 фоизи ва эркакларнинг 34,5 фоизи мустақил равишда жисмоний фаоллик билан шуғулланса, қишлоқ жойларда нисбат аксинча: эркакларнинг 54,6 фоизи ва аёлларнинг 32,7 фоизи мустақил равишда машқ қилади.
Мустақил равишда машқ қилиш жисмоний фаолликнинг асосий тури бўлиб қолмоқда: эркакларнинг 39,7 фоизи ва аёлларнинг 41,0 фоизи ташкиллаштирилган машғулотларга қатнашмасдан, мустақил равишда машқ қилишни афзал кўради.
Спорт секциялари ва тренажёр залларини ҳам ўз ичига олган ташкиллаштирилган спорт машғулотларида эркакларнинг 8,7 фоизи ва аёлларнинг 6,6 фоизи иштирок этади. Яна 2,5 фоиз эркак ва 1,5 фоиз аёл ташкиллаштирилган машғулотларни мустақил машқлар билан бирга олиб боради.
Мустақил равишда жисмоний фаоллик билан шуғулланувчи эркакларнинг энг юқори улуши Жамбил (68,5 фоиз), Туркистон (66,2 фоиз), Қизилўрда (60,6 фоиз) вилоятлари ва Жетису вилоятида (56,9 фоиз) кузатилган. Аёллар орасида энг юқори кўрсаткичлар Чимкентда (53,8 фоиз), Астанада (52,1 фоиз), Ақмола (49,7 фоиз) ва Шарқий Қозоғистон (46,3 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
Ташкиллаштирилган машғулотлар эркаклар орасида Манғистау (25,3 фоиз), Улитау (21,9 фоиз), Қарағанди (21,7 фоиз) ва Алмати (21,0 фоиз) вилоятларида, аёллар орасида эса Шимолий Қозоғистон (21,2 фоиз), Павлодар (17,5 фоиз) вилоятларида, Алматида (16,4 фоиз) ва Қарағанди вилоятида (16,0 фоиз) кенг тарқалган.