Қозоғистонда “Арқон тортиш” федерацияси ўз ишини бошлади

ASTANА. Кazinform — Арқон тортиш дунёнинг 75 та давлатида расмий спорт тури сифатида рўйхатга олинган ва мунтазам фаолият юритади. Бу ҳақда Арқон тортиш федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Арқон тортиш
Фото: vk.com

Мазкур спорт тури жорий йилда Қозоғистонда бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг асосий дастурига киритилган.

Илиясов Эркебулан Сайдоллаули янги ташкил этилган Республика федерацияси президенти этиб тайинланди. Илиясов Еркебулан Саидоллаули — «Alageum Electric» директорлар кенгаши раиси, “Қозоғистон электр машиналари ассоциацияси” ЗТБ бошқаруви раиси, YPO Kazakhstan аъзоси. 2023 йилдан буён у "Ёмби отиш федерацияси" РЖБ президенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Янги раҳбар тайинланиши билан “ёмби отиш” спорти жадал ривожланиб, кенг кўламда бир неча мусобақалар ташкил этилди. Шу билан бирга, илк бор “Тайтуяқ” соврини ўйналди.

Янги ташкил этилган федерация Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этадиган миллий терма жамоани шакллантиришни режалаштирган. Шу муносабат билан мамлакатнинг 5 та ҳудудида саралаш баҳслари ўтказилади.

Саралаш баҳслари II босқичдан иборат:

I босқич — ҳудудий (марказ, шимол, шарқ, ғарб, жануб) саралаш мусобақалари;

II босқич - финал учрашувлари (финал).

Сўнгги хабарлар