Қозоғистонда ҳарбий бурчини ўтаган 604 нафар аскар олий таълим муассасаларида грант асосида бепул таҳсил олмоқда

None
ASTANА. Кazinform – Жорий йилда мамлакат бўйлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 604 нафар аскар ҚР Мудофаа вазирлиги томонидан ажратилган грантга эга бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университетида – 19 нафар, Л.Н. Гумилев номидаги Евроосиё миллий университетида – 17 нафар, М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университетида – 15 нафар, Тўрайғиров университетида – 10 нафар ҳарбий хизматчи вазирлик грантига сазовор бўлди.

Бундан ташқари, А. Мирзахметов номидаги Кўкшетау университетида – 73 нафар, С.Тўрайғиров номидаги Павлодар давлат университетида – 45 нафар, Ш. Муртаза номидаги Тараз халқаро инновация институтида - 51 нафар, Қўрқит ота номидаги Қизилўрда университетида 35 нафар талаба таҳсил олади.

«Мен Астана IТ университетининг 1-курс талабасиман. Муддатли ҳарбий хизматни ўтган йили 1 июлда бошладим, жорий йилнинг 1 июлида тугатдим. Жанаўзен шаҳридаги 5548-ҳарбий қисмда ватан олдидаги бурчимни бажардим. Туғилган жойим - Ақтўбе шаҳри. Армияга боришдан олдин бизга Мудофаа вазирлиги гранти ҳақида айтишди. Яъни, бундай имконият мавжуд. Бу ерда Миллий ягона тест баллидан ташқари ҳарбий балл, яъни ҳарбий характеристикаси ҳам берилади. Шундан келиб чиқиб, грант ютиб олиш имконияти мавжуд. IТ касбини танлашимга сабаб, болалигимдан компьютерга иштиёқим бор эди. Қолаверса, танлаган касбим бўйича таниқли дастур ва ўйинлар ишлаб чиқа оламан», — деди Адилет Қудашев журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Шунингдек, талаба IТ-мутахассислигига кираётганда инглиз тилини билиши шарт эканлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган шахсларни бепул ўқишга саралаш Мудофаа вазирлиги порталида жойлашган «Срочники 2.0» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Айни пайтда ушбу ресурсда 38 316 нафар муддатли ҳарбий хизматчилар рўйхатга олинган. Вазирлик бу борадаги ишларни давом эттиради.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар