Қозоғистонда апрел ойида ишбилармонлик фаоллик қайта тикланди

NUR-SULTAN. Кazinform - Апрел ойида ишбилармонлик фаоллигининг тикланиш белгилари кузатилди. Индекс март ойида 48,2 дан 49,5 га кўтарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банкининг Пул-кредит сиёсати департаменти директори Рустем Оразалин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши фақат ишлаб чиқариш соҳасида кузатилди: индекс 50,5 га кўтарилди (март ойида – 50,0), бошқа тармоқларда эса 50 дан паст бўлди», — деди Рустем Оразалин.

Хизмат кўрсатиш ва тоғ-кон саноатида ишбилармонлик фаоллиги тиклана бошлади (мос равишда 49,6 ва 49,9), қурилиш соҳасида эса индекснинг пасайиши 4 ой давомида (44,5) давом этди.

Ишлаб чиқариш ва кончиликда товар-моддий захиралар ҳажми ошди. 2022-йил апрел ойида биринчи марта тоғ-кон саноати алоҳида кўриб чиқилди ва шу муносабат билан маълумотлар қайта ҳисоблаб чиқилди.

Ҳудудлар бўйича энг юқори ишбилармонлик индекси Манғистау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида (мос равишда 56,4 ва 55,6) қайд этилган.

«Корхоналарнинг келгуси 6 ой давомида бизнес муҳитига ишончи сезиларли даражада ошди. Келажакдаги шароитларни баҳолаш - 7,3 (март ойида - (-) 12,1). Натижада жорий ва истиқболдаги бизнес шароитларини ўртача баҳоловчи ишбилармонлик муҳити индекси сезиларли даражада яхшиланиб, 1,8 (март ойида – (-) 10,3) га етди», — дея қўшимча қилди Рустем Оразалин.

Апрел ойида ўтказилган сўровда 465 та компания иштирок этди: тогʻ-кон саноатида 42 та, ишлаб чиқаришда 136 та, қурилишда 72 та ва хизмат кўрсатиш соҳасида 215 та компания.

Аввалроқ Миллий банк тенге курсини барқарорлаштириш чораларини кўраётгани хабар қилинганди.


Сўнгги хабарлар