13:55, 02 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш кўпайди
Қозоғистонда ўтган йилга нисбатан алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш кўпайди. Бу ҳақда Kazinform Energyprom.kzга асосланиб хабар беради.

Шундай қилиб, 2023 йил январь-август ойларида минерал ва газланган шакарсиз, таъмсиз сув ишлаб чиқариш 493,4 миллион литрни ташкил этди.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 фоизга кўпдир.
Бошқа алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 1,7 миллиард литрни ташкил этди ва бир йил давомида 7,5 фоизга ошди.