Қозоғистонда Алатау номли янги шаҳар пайдо бўлди

Қозоғистонда Алатау номли янги шаҳар пайдо бўлди
Фото: wikipedia.org

Ақорда матбуот хизмати Алмати вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикасининг “Қозоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Алмати вилояти Иле туманидан Жетиген қишлоғи ажратилиб, қайта ташкил этилсин.

2.Алмати вилояти Иле туманидаги Жетиген қишлоғи вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар қаторига киритилсин ва унинг номи Алатау шаҳри деб ўзгартирилсин.

3.Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ушбу Фармоннинг 1 ва 2-бандларини амалга ошириш бўйича зарур чоралар кўрсин.

Мазкур Фармон биринчи расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қозоғистон Республикасининг

Президенти               Қ. Тоқаев

Астана, Ақорда, 2024 йил 9 январь

№ 432

Сўнгги хабарлар