Қозоғистонда АЭС қурилишини техник назорат қилиш учун халқаро ташкилот жалб этилади

None
ASTANА. Кazinform - АЭС қурилиши устидан техник назоратни амалга оширадиган халқаро ташкилотни жалб этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Кazinform мухбирининг саволига «Самруқ-Қазна» АЖнинг стратегия ва активларни бошқариш бўйича бошқарувчи директори Ернат Бердиғулов жавоб берди.

«Биз АЭСнинг техник назоратини амалга оширадиган халқаро ташкилотни жалб қилишни режалаштирмоқдамиз. У ташкилий технологияларни тақдим этади ва АЭС қурилишида иштирок этаётган барча компаниялар ишини текширади. Шу мақсадда бугун биз Франциянинг «Аssustem» компанияси билан дастлабки меморандум лойиҳасини ишлаб чиқдик. АЭС қурилиши билан шуғулланаётган барча компаниялар фаолиятини назорат қилувчи мустақил ташкилот бўлса, ҳақиқий маълумот олиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида ҳал қилиш мумкин бўлади», — деб жавоб берди Ернат Бердиғулов мухбирнинг саволига.

Бундан ташқари, у Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш ниятида бўлган қайси хорижий компанияларга устувор аҳамият берилаётганини айтди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram