Қозоғистонда АЭС қурилишида қайси хорижий компанияга устуворлик берилади

None
ASTANА. Кazinform - АЭС қурилишида қайси хорижий компанияга устунлик берилади? Kazinform мухбири саволига «Самруқ-Қазна» АЖнинг стратегия ва активларни бошқариш бўйича бошқарувчи директори Ернат Бердиғулов жавоб берди.

«Биз бу йил АЭС қурадиган компанияни ҳали танлаганимиз йўқ. Бу борадаги ишлар келгуси йилда ҳам давом эттирилади. Дастлаб биз 6 та компанияни кўриб чиқдик. Бу Қозоғистондаги биринчи атом электр станцияси бўлади. Шунинг учун уни чуқур ўрганиш ва барча имкониятларни кўриб чиқиш муҳимдир. Уларнинг орасида бу мақсадда қўлланиладиган технологияларни танлаш осон иш эмас. Шу муносабат билан, барчасини ҳисобга олган ҳолда, биз АЭС қуриш ниятида бўлган 4 та компанияни кўриб чиқяпмиз. Улар Хитойнинг «CNNC», Кореянинг «КHNP», Россиянинг «Росатом» ва Франциянинг «ЕDP» компаниялари. Ҳар бирининг афзалликлари ва камчиликлари бор. Агар холисона қарайдиган бўлсак, ҳозир бу соҳадаги кўплаб мутахассислар «Росатом»га устувор аҳамият беришмоқда. Ахир, Росатом дунёдаги атом электр станцияларининг ярмини қурмоқда. Қолаверса, улар хорижий давлатлар ҳудудида АЭС қуриш тажрибасига эга», — деб жавоб берди Ернат Бердиғулов журналистнинг саволига.

Фото: storage.googleapis.com

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram